⛶Калом, Сешанба, 16 Сентябрь 2025
Элишай ҳўкизларини қолдириб, Наби Илёс орқасидан югуриб борди. — Ижозат бер, бориб, ота–онамни ўпиб хайрлашиб келай, кейин орқангдан етиб бораман, — деди у Илёсга. Илёс Элишайга деди: — Бор, лекин мен сенга қилганимни ўйлаб кўр!
Таврот, 3 Шоҳлар 19:20
Йўлда кетаётганларида, бир одам Исога: — Қаерга борсангиз ҳам, мен ортингиздан бораман, — деди.
Инжил, Луқо 9:57
19 Илёс у ердан кетиб, Шофот ўғли Элишайни топди. У ўн икки жуфт ҳўкиз билан ер ҳайдаётганларнинг орасида ўн иккинчи жуфт ҳўкизни ҳайдаётган эди. Илёс Элишайнинг ёнидан ўтаётиб, чакмонини унинг устига ташлади. |
20
Элишай ҳўкизларини қолдириб, Илёснинг орқасидан югуриб борди. — Ижозат бер, бориб, ота–онамни ўпиб хайрлашиб келай, кейин орқангдан етиб бораман, — деди у Илёсга. Илёс Элишайга деди: — Бор, лекин мен сенга қилганимни ўйлаб кўр! |
21 Элишай Илёснинг ёнидан қайтиб бориб, бир жуфт ҳўкизни сўйди. Омоч–бўйинтуруқларини ёқиб, ҳўкизларнинг гўштини пишириб, одамларга берди. Одамлар гўштни еб бўлгач, Элишай Илёснинг ортидан жўнади ва унга хизмат қила бошлади. |
56 Шундан кейин улар бошқа қишлоққа кетдилар. |
57
Йўлда кетаётганларида, бир одам Исога: — Қаерга борсангиз ҳам, мен ортингиздан бораман, — деди. |
58
Исо ўша одамга шундай деди: — Тулкиларнинг уялари бор, қушларнинг инлари бор. Инсон Ўғлининг эса бош қўядиган жойи йўқ. |
2025-05-31 | Wanted: Editors for Irish Gaelic, Romanian, Vietnamese |
2025-01-08 | eBooks for The Word 2025 |
2025-01-08 | The Word 2025 for Greek Available! |