Нимага Худо билан даъволашяпсиз? Нима учун, Худо менга жавоб бермайди, дейсиз? Худо қайта–қайта гапиради. Шунда ҳам одамлар тушунмайди.
Аюб 33:13-14
Худонинг чексиз меҳрибонлиги ва сабр–тоқатини писанд қилмаётганингни қара. Ахир, Унинг муруввати сени тавбага етаклашини билмайсанми?!
Инжил, Римликлар 2:4
12
Аюб, мана шу борада сиз ноҳақсиз. Мен сизга шуни айтай: Худо бутун одамзоддан улуғроқдир. |
13
Шундай экан, нимага У билан даъволашяпсиз? Нима учун, Худо менга жавоб бермайди, дейсиз? |
14
Худо қайта–қайта гапиради. Шунда ҳам одамлар тушунмайди. |
15
Одамлар чуқур уйқуга кетганда, Ўринларида ухлаб ётганда, Тушлар, тунги ваҳийлар орқали |
3 Айни ишларни ўзинг қила туриб, шундай ишларни қилувчиларни ҳукм этсанг, Худонинг ҳукмидан қочиб қутуламан, деб ўйлайсанми?! |
4 Худонинг чексиз меҳрибонлиги ва сабр–тоқатини писанд қилмаётганингни қара. Ахир, Унинг муруввати сени тавбага етаклашини билмайсанми?! |
5 Аммо сен ўжарлик қилиб, гуноҳларингдан тавба қилмаяпсан. Худонинг адолатли ҳукми аён бўладиган қаҳр–ғазаб кунида бошингга тушадиган жазони янада кўпайтиряпсан. |